ЖАМИЯТ

ЎЗБЕКИСТОНДА ИЛДИЗМЕВАЛИ САБЗАВОТЛАР 3 МУДДАТДА ЭКИЛАДИ


23.03.2023   1155

Ўзбекистонда илдизмевали сабзавотлар 3 муддатда экилади: эрта баҳор февраль охири - март ойининг бошларида (сабзи, лавлаги), ёзда 15 июндан 15 июлгача (сабзи, лавлаги), турп ва шолғом эса июль охири август бошида, қиш олдидан 15 ноябрдан 10 декабргача (сабзининг Европадан келтирилган навлари, лавлаги).

Экинлар асосий ҳамда дон ва эртаги сабзавотлар, ҳосили йиғиштириб олингач, кечки (такрорий) экинлар сифатида (сабзи, хўраки лавлаги (қизилча), турп ва шолғом) экилиши мумкин.

Уларнинг тупроқ ва ҳаво ҳароратига муносабати оддий карамникига ўхшаш бўлиб, турп ва шолғом совуққа чидамли, хўраки лавлаги эса иссиққа талабчан.

Турп ва шолғом тупроқ ва ҳаво намлигига (80-90%) талабчан, сабзи ҳамда лавлаги эса кам талабчан ҳисобланади. Илдизмевали сабзавот экинлари тупроқ озуқасига талабчан эмас. Уларга органик ўғитлар солиш тавсия этилмайди.