АТРОФГА НАЗАР

ЎЗБЕКИСТОН ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ “ИБРАТЛИ ОИЛА” КЎКРАК НИШОНИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАДИ. У КИМЛАРГА БЕРИЛАДИ?


05.09.2023   475

Ўзбекистон Президентининг “Оила ва хотин-қизларни тизимли қуллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора- тадбирлари тугрисида” 2022 йил 7 мартдаги фармони ижросини таъминлаш ҳамда фаровон ва барқарор оилаларнинг ҳаётий тажрибаларини оммалаштириш, оила институтини мустақкамлаш, оилавий қадриятларни сақлаш ва ривожлантиришга муносиб қисса қўшган оилаларни рағбатлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси 2023 йил 2 сентябрь санасида “Ибратли оила” кўкрак нишони тўғрисидаги Низомни тасдиқлади.

Ҳужжатга мувофиқ “Ибратли оила” кўкрак нишони фаровон ва барқарор оилаларнинг ҳаётий тажрибаларини оммалаштириш мақсадида оила институтини мустақкамлаш, оилавий қадриятларни сақлаш ва ривожлантиришга муносиб қисса қушган оилаларга ҳар йили 15 май – Халқаро оилалар кунида топшириш белгиланган.

Қарорга биноан “Ибратли оила” кукрак нишони тўғрисидаги Низом ҳамда “Ибратли оила” кўкрак нишонининг тавсифи, мазкур давлат мукофотига номзодларни саралаш туман (шаҳар) комиссиясининг ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар комиссиясининг намунавий таркиблари, ушбу давлат мукофотига номзод оилаларни баҳолаш мезонлари оид батафсил маълумот берилган.

Номзод оилаларни баҳолаш мезонлари ижтимоий-иқтисодий ва маънавий-ахлоқий курсаткичларни тегишли балл тизимлари орқали амалга оширилиши, “Ибратли оила” кукрак нишони ва унинг гувоҳномасини тайёрлаш ҳамда мукофотланганларни тақдирлаш билан боғлиқ харажатлар Оила ва хотин-қизларни қуллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланиши айтилган.

Ҳукумат қарорида “Ибратли оила” кўкрак нишони билан тақдирланган оилалар яшайдиган хонадонлар ва уй-жойларнинг кириш қисмига “Бу хонадонда “ИБРАТЛИ ОИЛА” кўкрак нишони билан тақдирланган оила истиқомат қилади” ёзуви битилган белги ўрнатилиши ҳам кўрсатиб ўтилган.

Ҳукуматнинг тегишли қарорига кўра, ушбу кўкрак нишони билан фаровон ва барқарор оилаларнинг ҳаётий тажрибаларини оммалаштириш, оила институтини мустаҳкамлаш, оилавий қадриятларни сақлаш ва ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшган намунали оилалар тақдирланади.

Шунга мувофиқ:

➖Ҳар йили 1 мартгача Хотин-қизлар фаоллари, оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссиялари томонидан кўкрак нишони билан тақдирлашга оид таклифлар шакллантирилади.

Таклифлар туман (шаҳар) камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлимларига тақдим этилади.

➖Ҳар йили 15 мартгача номзод оилалар ҳар томонлама ўрганилиб, 15 апрелгача энг муносиблари бўйича якуний хулоса қабул қилинади.

Номзод оилалар танланаётганда, жумладан, қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратилади:

➖оилада ва жамоат жойларида кутубхоналар ташкил этган;

➖оила аъзолари илмли, зиёли бўлган, шунингдек, илмий даражага эга бўлган;

➖ота-онаси қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни фарзандликка, васийликка, ҳомийликка олган;

➖оилавий спорт билан шуғулланиб, республика ва халқаро даражадаги ютуқларга эришган;

➖оилавий тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиб, иқтисодиётни ривожлантиришга ҳисса қўшаётган.

Кўкрак нишони билан мукофотланган оилалар 15 май – Халқаро оилалар куни байрами арафасида тантанали тақдирланади.

Тақдирланган ибратли оилаларга БҲМнинг 4 баравари миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти берилади.

Кўкрак нишони билан тақдирланган оилалар яшайдиган хонадонлар ва уй-жойларнинг кириш қисмига “Ибратли оила” белгиси ўрнатилади.

Бир оила кўкрак нишони билан бир марта тақдирланади.

Эслатиб ўтамиз, мазкур кўкрак нишони Президентнинг 2022 йил 7 мартдаги фармони билан таъсис этилган.