ЖАМИЯТ

Ўзбекистон, Туркманистон, Эрон давлатлари халқаро транспорт ва транзит йўлагини ташкил этиш истиқболларини муҳокама қилмоқда


02.08.2023   302

Ўзбекистон Транспорт вазирлиги ҳамда Эрон Йўл ва шаҳарсозлик вазирлиги вакиллари ўртасида видеоконференция шаклидаги музокаралар ўтказилди.

Транспорт вазирлиги маълумотига кўра, учрашув давомида Ўзбекистон, Туркманистон, Эрон ҳукуматлари ўртасида халқаро транспорт йўлагини ташкил этиш тўғрисидаги битим имзолашни жадаллаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Томонлар Эрон ҳудудида халқаро автотранспорт қатновларида миллий ташувлардан ундириладиган йиғимлар миқдорини камайтириш, экспорт ва импорт юклари учун «Бандар-Аббос» ва «Чабаҳор» портларидан фойдаланиш имкониятлари ҳамда Ўзбекистон-Афғонистон-Эрон халқаро транспорт йўналишини ривожлантириш масалалари бўйича ҳам фикр алмашдилар.