ЖАМИЯТ

ЎЗБЕКИСТОН ПРЕЗИДЕНТИНИНГ КОНЦЕПТУАЛ МАҚОЛАСИ БМТ БОШ АССАМБЛЕЯСИ 77-СЕССИЯСИНИНГ РАСМИЙ ҲУЖЖАТИ СИФАТИДА ТАРҚАТИЛДИ


20.09.2022   261

Ушбу мақола дунёнинг 35 дан ортиқ мамлакатидаги 150 дан ортиқ хорижий ОАВда ўндан ортиқ хорижий тилларда чоп этилди.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Давлат раҳбарлари кенгашининг мажлиси олдидан эълон қилинган “Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Самарқанд саммити: ўзаро боғлиқликдаги дунёда мулоқот ва ҳамкорлик” сарлавҳали концептуал мақоласи БМТ Бош Ассамблеяси 77-сессиясининг расмий ҳужжати сифатида тарқатилди, дея хабар бермоқда “Дунё” АА.

Ҳужжат, шунингдек, БМТ журналида ҳам чоп этилди.

Таъкидлаш жоизки, давлатимиз раҳбарининг мазкур мақоласи ШҲТнинг Самарқанд саммити арафасида хорижий оммавий ахборот воситалари томонидан кенг ёритилди. Бу эса, шубҳасиз, ШҲТ фаолиятига қизиқиш ва эътиборнинг кучайишига туртки бўлди.

Ушбу мақола дунёнинг 35 дан ортиқ мамлакатидаги 150 дан ортиқ хорижий ОАВда ўндан ортиқ хорижий тилларда чоп этилди.