МЕДИА

ЎЗБЕКИСТОН ПРЕЗИДЕНТИ МДҲ «ФАХРИЙ НИШОНИ» БИЛАН ТАҚДИРЛАНДИ


13.10.2023   550

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев МДҲ «Фахрий нишони» билан тақдирланди, деди Қирғизистон президенти Садир Жапаров 13 октябрь куни Бишкекда бўлиб ўтган МДҲ Давлат раҳбарлари кенгаши мажлисида.

МДҲ фахрий нишони Ўзбекистон Президентига МДҲни ривожлантириш, МДҲга аъзо давлатлар ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси учун топширилди.

Олий мукофотни топшириш маросими йиғилиш тугагандан сўнг бўлиб ўтади.

Шавкат Мирзиёев МДҲнинг олий мукофоти билан тақдирлаш ташаббуси учун Садир Жапаровга, уни қўллаб-қувватлагани учун барча ҳамкасбларига миннатдорлик билдирди.