ЖАМИЯТ

ЎЗБЕКИСТОН 8 ТА ДАВЛАТДАН МУЗҚАЙМОҚ ИМПОРТ ҚИЛГАН


12.07.2023   467

Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-май ойларида Ўзбекистон 8 та хорижий давлатлардан қиймати 3,5 млн АҚШ долларига тенг бўлган музқаймоқ ва музқаймоқ маҳсулотларини импорт қилган.

Музқаймоқ ва музқаймоқ маҳсулотлари импорти 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 158 тоннага ошган.

2023 йилнинг 5 ойида Ўзбекистонга импорт қилинган музқаймоқ ва музқаймоқ маҳсулотларинининг энг катта улушига эга бўлган давлатлар:

Россия – 458 тонна

Қозоғистон – 164 тонна

Беларусь Р. – 36 тонна

Қирғиз Р. – 33 тонна

Эстония – 27 тонна

Литва – 8,6 тонна

Франция – 7,4 тонна