ЖАМИЯТ

“ЎЗБЕКИСТОН – 2030 ”СТРАТЕГИЯСИ: ЭЗГУ МАҚСАДЛАР ВА ЯНГИ МАРРАЛАР


30.11.2023   1486

Машҳур француз ёзувчиси А.С.Экзюперининг таъкидлашича, режасиз мақсад бу шунчаки орзу холос.Кўзланган мақсадга зарур вазифалар ва ҳаракатларни белгиламай эришиб бўлмайди.

Жаҳон тажрибасидан маълумки, ҳар бир ривожлангандавлатлар ва жамиятлар ўз тараққиёти учун муҳим бўлган соҳаларда аниқ мақсадга эришишга қаратилган стратегияларни ишлаб чиққан ва бу жараён давом этмоқда.Бунга“2020 йилда биз хоҳлаган Канада”, “Норвегия 2030”, “Япония 2050” ва бошқа кўплаб миллий стратегияларини мисол қилиш мумкин.

Ҳалқ иродасининг ифодаси бўлган Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Конституциясида, инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни ва қадр-қиммати олий қадрият ҳисобланадиган инсонпарвар демократик давлатни, очиқ ва адолатли жамиятни барпо этишэнг асосий мақсад этиб белгиланган.

Шу мақсад йўлида мамлакатимиздакўплаб ижобий натижаларга эришилмоқда.Бунда муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг ташаббуслари ва ҳаракатларининг ўрнибеқиёсдир.

Юртбошимиз мамлакат ўтмиши, бугуни ва келажагига алоҳида эътибор қаратиб, тараққиётнинг ҳар босқичи учун зарур ислоҳотларни белгилаш ва амалга оширишга бевосита раҳбарлик қилмоқда.

Президентнинг 2023 йил 11 сентябрдаги ПФ-158-сонли Фармони билан“Ўзбекистон 2030” стратегияси тасдиқланиши бу борада муҳим қадам бўлди.Стратегияда 2030 йилга қадар 5 та устувор йўналиш бўйича 100 та муҳим мақсадга эришишкўзланган бўлиб, қонун устуворлигини таъминлаш, халқ хизматидаги давлат бошқарувини ташкил этиш ҳам устувор йўналишлардан бири бўлиб ҳисобланади.

Келгусида айнан қонун устуворлиги ва суд-ҳуқуқ соҳасида келгусида қандай натижалар кутилмоқда?Бунга Стратегияда батафсил жавоб берилган.Уларнинг айримларига бевосита тўхталиб ўтиш жоиз.

Бугунги кунда йўл ҳаракати хавфсизлиги инсон ҳаётини асрашнинг муҳим кафолати эканлигини биламиз. Ҳозирда инсон ҳаёти ва соғлигига жиддий хавфсолаётган йўл-транспорт ҳодисалари сони оз эмас. Уларнинг кўпчилиги транспорт ва пиёдалар тўқнашуви билан боғлиқ. Шу боис келгусида аҳоли пунктларида икки ва ундан ортиқ полосали тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш йўлакларини тугмали светофорлар билан тўлиқ жиҳозлаш режалаштирилмоқда. Натижада жиддий оқибатлар билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисалари сонини камида 50 фоизга камайтиришга эришилади.

Стратегияга кўра, озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаш амалиётини 30 фоиздан 20 фоизга тушириш орқали судларнинг жиноят учун жазо тайинлашда янада инсонпарвар бўлиши таъминланади.

Судлар ҳамда тергов органлари фаолиятида айрим процессуал ҳаракатларни масофадан туриб амалга ошириш имкониятлари камида 2 баробарга оширилади.

Тадбиркорлик субъектларига нисбатан кўрилаётган жиноят ишларининг 100 фоизида ҳимоячи ёки жамоат ҳимоячиси иштироки таъминланади.

Ягона электрон реестр яратиш орқали жиноят иши қўзғатилишидан тортиб иш юзасидан ҳукм чиқарилгунига қадар бўлган жараённи индивидуал рақам ва QR коди орқали кузатиб бориш имконияти жорий қилинади.

Жиноят ишлари ва материалларнинг 100 фоиз электрон шаклдаги нусхаси юритилиши ва ушбу ишлар бўйича электрон ҳужжат алмашинуви йўлга қўйилади.

Судга қадар босқичда низоларни ҳал қилиш самарадорлиги 50 фоизга оширилади ва бундай низолар юзасидан судларга келиб тушадиган ишлар сонини 50 фоизга камайтиришга, маъмурий ҳуқуқбузарликларга оид ишларни кўриб чиқиш натижалари устидан судларга юборилаётган шикоятларнинг 50 фоизини электрон шаклда келиб тушишига эришилади.

Биламизки, судлар фаолияти нафақат жиноят ва ҳуқуқбузарлик учун жазолаш, балки фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг ижтимоий, иқтисодий, моддий эҳтиёжларини қондиришларида юзага келган ноқонуний тўсиқларни бартараф этишга қаратилган. Судлар томонидан фуқароларнинг ҳуқуқлари тикланиши баробарида, уларга етказилган иқтисодий ва бошқа моддий зарарлар қопланиши, пул маблағлари ундирилиши таъминланади.

Бироқ ҳозирда суд ҳужжатларининг ижроси таъминланишда юзага келган муаммо ва камчиликларниҳам инкор этиб бўлмайди. Шу боис Стратегияда суд ва бошқа органларнинг ҳужжатлари ижросини таъминлаш бўйича ишлар тоифасининг камида 30 фоизини хусусий сектор ёрдамида ижро этишни йўлга қўйиш режалаштирилмоқда.ажбурий бўлган қарорлар қабул қилинади ва ижрога қаратилади. ди, икларини

Кўриниб турибдики, 2030 йилга қадар қонун устуворлиги ва суд-ҳуқуқ соҳасида янада жиддий, ижобий ўзгаришлар кутилмоқда.

Мазкур мақсад йўлида фуқароларни ўз ҳуқуқий билимларини янада оширишга, жамият ҳаётининг барча соҳаларида қонунийлик таъминланишида бевосита иштирок этишга ва қонунбузарликларга беэътибор бўлмасликка, шунингдек, Конституция ва қонунларга ҳурмат билан муносабатда бўлишга чорлаб қоламиз.

Акмалжон Алижонов,

Андижон вилояти суди судьяси