ЖАМИЯТ

УЙ-ЖОЙ УЧУН СУБСИДИЯ ОЛИШДА ОСОНЛАШТИРИЛГАН ЯНГИ ТАРТИБ


16.05.2024   750

Маълумки, дунё миқёсида табиий ресурсларга, шу жумладан уй-жой ва ер ресурсларига бўлган талаб ҳам ортиб бормоқда, бу дунё аҳолисининг сони тез суръатларда ўсиб бораётгани билан боғлиқ.

Ўзбекистонҳам дунё бўйича аҳолисининг сони ўсиб бораётган давлатлар қаторига киради. Бу ўз навбатида уй-жойга бўлган талабнинг ўшишига олиб келмоқда. Мамлакатимиз аҳолисининг ушу талабини қондириш мақсадда давлатимиз раҳбарининг бир қатор қарорлари қабул қилинди, жумладан 2022 йил 22 сентябрдаги ПҚ 377- сон қарорга асосанЎзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 октябрдаги “Аҳолига ипотека кредити ва уй-жой сотиб олиш учун субсидия ажратиш жараёнларини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 601-сон қарори қабул қилинди.

Маълумот учун: Ипотека кредити ва уй-жой сотиб олиш учун Субсидия — ипотека кредитлари асосида квартира сотиб олиш учун бошланғич бадал ва кредит фоизининг бир қисмини ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун кредит фоизининг бир қисмини қоплаш мақсадида Давлат бюджетидан фуқаро учун банкда унинг номига очилган тегишли ҳисобвараққа ўтказилган маблаг.

Ушбу қарорга мувофиқ уй-жой учун субсидия олиш тартиби соддалаштирилди. Яъни уй-жой учун субсидия олишга аризаларни кўриб чиқувчи масъул ташкилотлар рўйхати 7 тадан 5 тага қисқартирилди. Бундан ташқари ариза берувчини қуйидаги ижтимоий мезонлар бўйича баҳолаш субсидия.идм.уз дастурий таъминот тизимида автоматлаштирилган тарзда амалга оширилади:

*ариза берувчининг “Labor — migration” дастурида рўйхатдан ўтганлиги, хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётганлиги;

*ариза берувчининг ёш оилалар тоифасига мансублиги ва 30 ёшдан ошмаган фуқаро эканлиги;

*ариза берувчида, шу жумладан, унинг турмуш ўртоғининг номида республиканинг барча ҳудудлари миқёсида мулк ҳуқуқи билан турар жойнинг мавжуд ёки мавжуд эмаслиги.

Бу ўз навбатида аризаларни кўриб чиқилиш муддати ва сифатига ижобий таъсир этади, яъни аризаларни кўриб чиқилишида инсон омилини минималлаштиради.

Ипотека кредитлари бўйича бошланғич бадал ва фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидия олиш мақсадида ариза билан мурожаат қилувчилар:

*18 ёшдан 60 ёшгача бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари;

*Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 2,7 бараваридан 8 бараваригача ва Тошкент шаҳрида белгиланган МҲТЕКМнинг 2,7 бараваридан 9,2 бараваригача бўлган оила аъзолари бўлиши мумкин.

Уй-жой учун субсидия олишга аризалар 15 майдан 1 ноябргача қабул қилиниши белгиланди, шунингдек, 2024 йилги дастур доирасида ажратиладиган кредитлар бўйича фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар – 12 фоиздан ошган қисмига, 2025 йил ва ундан кейинги йиллар дастурлари доирасидаги кредитлар бўйича эса – Марказий банкнинг асосий ставкасидан ошган қисмига тўланиши белгиланди.

Манбаа: Lex.uz,m.aniq.uz, advice.uz va boshqalar.

М.САЙФИДДИНОВ,

Улуғнор туман адлия бўлими давлат хизматлари маркази директори.