Хорижда

«УРУГВАЙ ГЎЗАЛИ» МЕХИКОДА ЎЛИК ҲОЛДА ТОПИЛДИ


03.05.2019   1133

«Мисс Уругвай—2006» танлови ғолиби Фатима Давила Мехикодаги меҳмонхоналарнинг биридан ўлик ҳолда топилди, деб хабар берди Russia Today.

Қайд этилишича, Давиланинг жасади ваннахонадан топилган. El Universal нашри маълумотларига кўра, аёл Мексика пойтахтига иш топиш мақсадида апрель ойининг иккинчи ярмида келган эди.

Аввалроқ «Ёш коинот гўзали—2017» танловининг собиқ ғолиби Lotte Van Der Ziан 20 ёшга тўлиши арафасида юрак хуружидан, Missis World унвони соҳибаси Сания Шокировааварияда, «Бағдод гўзали» Тара Фарес қотиллик туфайли, «Мисс Франция» гўзаллик танлови иштирокчиси Морган Роллан трактор босиб кетиши оқибатида вафот этгани ҳақида хабар берилганди.

«Мисс Москва» унвонидан маҳрум этилган Алеся Семеренко эса қизларни гўзаллик танловларида қатнашмасликка чақирган.

Манба:daryo.uz