ЖАМИЯТ

УМРБОҚИЙ КУЙ ВА ҚЎШИҚЛАР МУАЛЛИМЛАР ИЖРОСИДА


15.03.2021   663

Андижон ихтисослаштирилган санъат мактаби ўқитувчиларидан тузилган ансамбль томонидан “Умрбоқий куй ва қўшиқлар” деб номланган концерт дастури намойиш этилди.

Мусиқа, қўшиқ ва санъат инсон ҳаёти, айниқса, ёшлар тарбияси ва камолотида муҳим аҳамият касб этади. Ана шундан келиб чиқиб, халқимиз, хусусан, ёшларда миллий ва жаҳон қўшиқчилигига, қизиқиш ва ҳурмат, куй ва қўшиқлар орқали уларнинг қалбида эзгулик, меҳр-оқибат, она Ватанга садақот туйғуларини мустаҳкамлаш мақсадида Аъзамжон Хасанов бошчилигидаги “Brass quinted” ансамбли томонидан ташкил этилган концерт дастурида, мактаб ўқитувчи ва ўқувчилари, кенг жамоатчилик вакиллари катта қизиқиш билан томоша қилди.

Ихтисослаштирилган санъат мактаби ўқитувчилари ижросидаги жаҳон қўшиқчилигининг ўлмас асарларидан намуналар, турли халқларнинг умрбоқий куйлари меҳмонларда унутилмас таассуротлар қолдирди.

З. УМРЗОҚОВ

Суратларда: концерт дастуридан лавҳалар.

Муаллиф олган суратлар.