ЖАМИЯТ

«УМРА-2023» ЯНГИ МАВСУМИНИНГ ЎЗБЕКИСТОНЛИК ИЛК ЗИЁРАТЧИЛАРИ САУДИЯ АРАБИСТОНИГА КЕЛДИ


15.09.2023   444

Ўзбекистон фуқаролари учун «Умра-2023» янги мавсуми бошланди.

Кеча илк 239 нафар зиёратчилар «Uzbekistan Airways» авиакомпанияси орқали Саудия Арабистонига етиб келди.

Ватандошларимиз Жидда шаҳридаги Подшоҳ Абдулазиз номидаги халқаро аэропортда Бош консулхона ходимлари, Ўзбекистон ишчи гуруҳи аъзолари ва Саудия ҳамкор компанияси - «Мармара» вакиллари томонидан кутиб олинди.

Саудия Арабистонига Умра амалларини адо этиш мақсадида келган ўзбекистонлик зиёратчилар шу куннинг ўзидаёқ автобусларда Мадина шаҳрига кузатилди.

«Умра-2023» янги мавсумини ўтказиш билан боғлиқ барча ташкилий масалаларни Бош консулхона ходимлари Саудия Арабистони мутасадди ташкилотлари билан мувофиқлаштирмоқда. Зиёратчиларга Ўзбекистон Умра ва Ҳаж комиссияси томонидан юборилган ишчи гуруҳ аъзолари ҳам малакали шифокорлар ҳамроҳлик қилмоқда.