Хорижда

УЛЯНОВСКДА ЮЗ БЕРГАН ЙИРИК АВТОҲАЛОКАТ ҚУРБОНЛАРИ 15 КИШИГА ЕТДИ


22.08.2022   3076

Россиянинг Уляновск вилоятида юз берган микроавтобус ва иккита юк машинаси иштирокидаги автоҳалокат натижасида 15 киши ҳалок бўлган, деб ёзмоқда РИА Новости.

Аввалроқ 11 киши ҳалок бўлгани ҳақида айтилган эди. Қутқарувчилар берган маълумотга кўра, юк автомобили ҳайдовчиси қарши йўлга чиқиб кетган ва микроавтобусга бориб урилган.

Тезкор хизмат ходимларининг айтишича, дастлабки маълумотларга кўра, ҳалок бўлганлар ва жароҳат олганлар Қозоғистон фуқаролари бўлган.