ЖАМИЯТ

УЛУҒНОР ТУМАНИДА БУҒДОЙ ЎРНИГА ҚУМ СОТГАН ФИРИБГАРЛАРГА НИСБАТАН ЖИНОЯТ ИШИ ҚЎЗҒАТИЛДИ


26.05.2022   730

Жорий йилнинг 28 апрель куни соат 19:30ларда фуқаролар Х.Ш, О.Х, М.О, ҳамда Х.Шлар ўзганинг мулкини қўлга киритиш мақсадида Telegram мессенжери орқали Қашқадарё вилояти фуқароси Ғ.Снинг ишончига киришиб унга буғдой сотиш билан шуғулланишларини айтишади ва унинг ҳар бир килограммини 4 330 сўмдан сотишга келишадилар.

Шундан сўнг фуқаро Ғ.Снинг Қашқадарё вилоятидан юборган юк машинаси ҳайдовчиси С.Мни Улуғнор тумани ўрамидан ўтган Балиқчи-Улуғнор транспорт қатнов йўлида кутиб олишиб, ҳайдовчини ифторлик қилиб келишини айтган ҳолда чалғитиб олиб кетишади. Фурсатдан фойдаланиб ҳайдовчи қолдирган юк автомобилига буғдой ўрнига 8 тонна миқдоридаги қум маҳсулотини ортишиб С.Мдан 38 миллион 500 минг сўм пул маблағларини олишади ҳамда мазкур пулларни ўзларининг шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаб юборишади.

Мазкур ҳолат юзасидан Улуғнор туман ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 2-қисми «б» банди жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати