Хорижда

УКРАИНАДА УЧ КИШИ ЧАҚМОҚ УРИШИДАН ҲАЛОК БЎЛДИ


22.06.2019   511

Украинанинг Иваново-Франковск вилоятида чақмоқ уришидан уч киши ҳалок бўлди. «Korrespondent.net»нинг ёзишича, бу ҳақда 21 июнь куни вилоят полицияси матбуот хизмати маълум қилган.

Ҳуқуқ тартибот органларининг аниқлик киритишича, содир бўлган баҳтсиз ҳодиса ҳақида соат 19.20 да маълумот келиб тушган. Чақмоқ металл конструкциялардан ясалган автобус бекатига урилган.

Оқибатда Львов вилоятидан қариндошлариникига келган, 1954, 1963 ва 1985 йилларда туғилган уч эркак ҳалок бўлган.

Бундан ташқари, маҳаллий аҳоли вакиллари—икки нафар аёл ҳам жабрланган. Улардан бирининг айтишича, ҳалок бўлганлардан сал четроқда турган. Чақмоқ зарби уни ерга қапиштириб қўйган. Ўзига келиб, ўрнидан турганида эса эркаклар жон таслим қилганига гувоҳ бўлган.

Манба: daryo.uz