Хорижда

УХАНДА КОРОНАВИРУС БИЛАН КАСАЛЛАНГАН БЕМОР ҚОЛМАДИ


07.06.2020   2714

Касаллик аломатлари бўлмаган 28 киши карантиндан чиқарилди. 217 киши эса изоляцияда қолмоқда.

“Дунё” АА мухибири хабар беришича, Хитойнинг Ухань шаҳридаги шифохоналардан коронавирусга чалинган сўнгги уч нафар бемор соғайиб чиқди. Синьхуа ахборот агентлиги маълумотларига кўра, бугунги кунда Хубэйнинг барча вилоятида коронавирус юқтирган бемор қолмаган. 5 июнда ҳам янги ҳолатлар аниқланмаган.

Коронавируснинг тарқалиши бошланган Хуань шаҳрида биринчи марта янги инфекциялар аниқланмаганлиги 1 июнь куни маълум бўлди. Ушбу натижани ҳокимият томонидан ўтказилган аҳолининг умумий текшируви кўрсатди.

Манба: yuz.uz