ЖАМИЯТ

«ТЮТОР»ЛАР КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ


25.11.2021   1300

Андижон Давлат Университетида «Коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олишга барчамиз масъулмиз» мавзусида тюторлар ўртасидадавра суҳбати ташкил этилди.

Унда вилоят ИИБ Ташкилий бошқарма Юридик таъминлаш бўлими етакчи юристконсулти майор Қодиржон Нўмонов, вилоят прокуратурасининг уюшган жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш бўлими алоҳида муҳим ишлар бўйича терговчиси Бобуржон Бакиров, Ғиштли масжид имом хатиби Ботиржон домла Тожибоев, Ёшлар масалалари ва маънавият-маърифат ишлари бўйича проректор Аъзамжон Ҳамрақулов, кафедра ўқитувчиси Юсуфхон Жаҳонгиров, университет Коррупцияга қарши курашиш «Комплекс назорат» тизимини бошқариш бўлими бошлиғи Абдукарим Акбаровлар ўз маьрузалари билан иштирок этдилар.

Тадбир қизғин бахс-мунозора ва савол-жавоблар тарзида ўтди.