Андижон 24

Туризим: МАЙ-ИЮНЬ ОЙЛАРИДА ҲИНДИСТОНЛИК МАШҲУР ФУД БЛОГЕР ЖАМОАСИ БИЛАН АНДИЖОНГА КЕЛАДИ


15.04.2023   731

Андижон туризм соҳасида Ҳиндистон билан ҳамкорликни йўлга қўймоқда дея «auz.uz» га Андижон вилояти туризм бошқармаси ахборот хизмати хабар бермоқда.

Хабарингиз бор Андижон вилояти делегацияси Ҳиндистонда бўлиб турибди. Делегация аъзолари Гужарат штати Туризм ва маданият вазири Мулубай Хардашбай Бера ҳамда туризм вазири ўринбосари Харит Шукла билан учрашди.

Учрашувда Гужарат ва Андижон вилояти ўртасида туризмни ривожлантириш, соҳа мутахассисларининг қисқа ўқув курсларини ташкил қилиш, Гужарат аҳолисини Андижон ҳақида кўпроқ маълумот билан таъминлаш, хусусан, жорий йил октябрь ойида 9 кун мобайнида Гужаратда ташкил этиладиган маданият ва рақс фестивалининг бир кунини тўлиқ Андижон вилояти учун ажратиб беришга келишилди.

Шунингдек, Гужарат олий таълим департаменти раҳбари Мукеш Кумар билан икки ҳудуддаги олий таълим муассасалари ўртасида ҳамкорлик қилиш масалалари ҳам атрофлича кўриб чиқилди.

Учрашувлар давомида Гужаратда фаолият юритувчи 20 дан ортиқ йирик туристик компаниялар ва уюшмалар учун Андижон вилоятининг туризм салоҳияти тақдимоти ўтказилиб, келгусида ушбу компанияларни Андижон вилоятига инфотур учун ташриф буюриш масаласи муҳокама қилинди.

Май-июнь ойларида ҳиндистонлик машҳур фуд блогер жамоаси билан Андижонга келади.