Бугуннинг гапи

ТОШКЕНТ – АНДИЖОН – ТОШКЕНТ ЙЎЛОВЧИ ПОЕЗДЛАРИ МАНЗИЛЛАРИ ЎЗГАРТИРИЛДИ


27.01.2021   1091

2021 йилнинг 1 февралдан бошлаб, Тошкент – Андижон – Тошкент йўналишида ҳаракатланаётган 60/59-сонли йўловчи поездларининг жўнаш ва қабул қилиш манзилига ўзгартириш киритилди.

Хусусан, мазкур санадан бошлаб, Тошкент – Андижон йўналишида ҳаракатланаётган 60-сонли йўловчи поезди Тошкент марказий вокзалидан ҳаракатини бошлайди, шунингдек, Андижон – Тошкент йўналишида ҳаракатлаётган 59-сонли йўловчи поезди Тошкент марказий вокзалига қабул қилинади.

ИЗОҲ: Қўшимча маълумотни Тошкент шаҳридаги 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олиш мумкин.

Манба: yuz.uz