Андижон 24

ТЕХНИК КЎРИК ЗАРУРИЯТИ


15.03.2024   3444

“Шу кунга қадар туманимиздаги 4,5 мингдан ортиқ уй ичи газ жиҳозларини техник кўрикдан ўтказдик,-дея гап бошлади “Шаҳрихонтумангаз” газ таъминоти бўлими бошлиғи Умиджон Расулов. Ҳар бир хонадонга кирилганда, аввало, чилангарларимиз истеъмолчиларга техник кўрик нега зарур эканлигини тушунтирмоқдалар. Бир йилда бир маротаба техник кўрикдан ўтказиш аҳоли хавфсизлигини таъминлаш ҳамда газ жиҳозларини соз ҳолда ишлатиш техника хафвсизлик қоидаларига риоя қилиш демакдир. Буни аста –секин истеъмолчилар ҳам тушуниб боряпти...”

“Янги Ваҳм” маҳалла фуқаролар йиғини шаҳар марказида жойлашган. “Обод” кўчасида техник кўрик ўтказаётган Иброҳимжон Қувватов билан хонадонлардан бирига кирдик. Иброҳимжон доимгидек, махсус сумкасидан керакли асбоб-анжомларини олиб, газ плитасини созлигини текширишга киришиб кетди. Иш баробарида бизни саволларимизга ҳам жавоб бериб борди.

“Газ плитасининг бурагич ва ёндиргичларини ҳамиша тоза сақлаш, керакли қисмларини мойлаб туриш ҳақида кўпчилик ҳам билавермайди. Одатда аёлларимиз плита устини тозалаб ювиш ва покиза сақлаш билан чекланадилар. Лекин газ ёндиргичгача бўлган жараёнлар, уларни йилда бир маротаба созлигини текширишни тушунмайдиганлар ҳам бор. Вазифамиз ана шундай истеъмолчиларимизга хушмуомалалик билан тушунтириш, техник кўриклани мунтазам бажариб боришдир,”-дейди чилангар Иброҳимжон Қувватов.

Шаҳрихон туманида 58 мингдан ортиқ уй ичи газ жиҳозлари хатловдан ўтказилган. 9 мингдан ортиқ иситиш печлари, 529 та ҳамммоларга ўрнатилган титанлар ҳамда 47 минг 800 дона икки, уч ва тўрт комфоркали газ плитлари мавжуд. 12 нафар чилангарлар томонидан техник кўрикларни амалги ошириш давомида аҳолига энергиятежамкор газ жиҳозларидан фойдаланишнинг афзалликлари ҳақида ҳам тушунчалар берилмоқда.

“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали матбуот хизмати