Жамият

ТЕХНИК КЎРИК АФЗАЛЛИКЛАРИ ҲАҚИДА ТУШУНЧАЛАР БЕРИЛМОҚДА


25.11.2021   692

“Шу кунга қадар 40 мингдан ортиқ уй ичи газ жиҳозларини техник кўрикдан ўтказдик,-дея гап бошлади “Xo‘jaobodtumangaz” филиалининг уй ичи газ жиҳозларига хизмат кўрсатиш устаси Ўткирбек Аҳмедов. -Ҳар бир хонадонга кирар эканмиз, аввало, истеъмолчиларга техник кўрик нега зарур эканлигини тушунтирмоқдамиз. Бир йилда бир маротаба техник кўрикдан ўтказиш аҳоли хавфсизлигини таъминлаш ҳамда газ жиҳозларини соз ҳолда ишлатиш техника хафвсизлик қоидаларига риоя қилиш демакдир. Буни аста –секин истеъмолчилар ҳам тушуниб боряпти...”

Хидирша массивида қад ростлаган кўп қаватли уйларда куз-қиш мавсуми бошланиши билан тарғибот-ташвиқот ишлари янада кучайтирилган. Мўрикон ва вентиляцион каналларнинг созлиги, газдан оқилона фойдаланиш ва ис газидан эҳтиёт бўлиш тушунтирилмоқда.

“Газ плитасининг бурагич ва ёндиргичларини ҳамиша тоза сақлаш, керакли қисмларини мойлаб туриш ҳақида кўпчилик ҳам билавермайди. Одатда аёлларимиз плита устини тозалаб ювиш ва покиза сақлаш билан чекланадилар. Лекин газ ёндиргичгача бўлган жараёнлар, уларни йилда бир маротаба созлигини текширишни тушунмайдиганлар ҳам бор. Вазифамиз ана шундай истеъмолчиларимизга хушмуомалалик билан тушунтириш, техник кўриклани мунтазам бажариб боришдир,”- дейди чилангар Азизбек Алимжонов.

Хўжаобод туманида 62 мингдан ортиқ уй ичи газ жиҳозлари хатловдан ўтказилган. 26 мингдан ортиқ иситиш печлари, 2600 га яқин ҳамммоларга ўрнатилган титанлар ҳамда 31 минг икки, уч ва тўрт кампаракли газ плитлари мавжуд. 11 нафар чилангарлар томонидан техник кўрикларни амалги ошириш давомида аҳолига энергиятежамкор газ жиҳозларидан фойдаланишнинг афзалликлари ҳақида ҳам тушунчалар берилмоқда.

“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали матбуот хизмати