Хорижда

ТЕХАСДАГИ ҚОРЛИ БЎРОНЛАР УЮШТИРИЛГАНИ АЙТИЛМОҚДА


23.02.2021   4161

Aмерикаликлар ижтимоий тармоқларда Техасдаги ғайритабиий қорлар ҳақида турли хабарларни фаол муҳокама қилмоқда.

AҚШ аҳолисининг фикрига кўра, ҳаддан ташқари совуқ бўлган қор бўронлари - мамлакат президенти Жо Байден ёки Microsoft асосчиси Билль Гейтснинг иши. Сабаби яқинда Билль Гейтс иқлим ўзгаришига қарши курашиш ниятини эълон қилганди.

Тик Ток ва Facebook фойдаланувчилари фен ва бошқа иссиқлик чиқарувчи мосламалар билан қорни эритишга уринган видеоларни жойлаштирмоқдалар. Видеоларни юз минглаб томошабинларга томоша қилмоқда ҳамда ҳукумат қорлари ҳештеги билан тарқалган видео лавҳалар миллион мартадан кўпроқ кўрилган.

Аммо Буфало университети, сунъий қор ҳақидаги ушбу тахминлар ҳақиқатдан узоқлигини таъкидлади. Аҳолини ишонтириш учун эса, сублимация ҳодисасини тушунтириб берувчи видеони ҳавола этишди.

Шубҳанинг пайдо бўлишига асосий сабаблардан бири - қор бўрони ва музли бўрон Техас штати учун жуда кам учрайди. Баъзи одамлар ўз ҳаётларида биринчи марта қорни кўришди ва унинг хусусиятлари ҳақида деярли ҳеч нима билишмайди. Шунинг учун уларда кўплаб саволлар туғилиши табиий ҳол.