Андижон 24

ТАРҒИБОТ ИШЛАРИ БАЛИҚЧИДА ҲАМ ДАВОМ ЭТТИРИЛМОҚДА


23.02.2023   495

Куз-қиш мавсуми ниҳоясига етиб бораётган кунларда, истеъмолчилардан табиий газдан фойдаланишда ҳушёрликни янада ошириш талаб этилади. “Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали ходимлари аҳоли хонадонларига кириб, табиий ва суюлтирилган газдан тўғри фойдаланиш бўйича уларга тушунчалар берилмоқда, ижтимоий соҳа объектларида тарғибот ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.

Мана шундай тарғибот ишлари Балиқчи туманида ҳам олиб борилди. Бугун туман бўйича жами 46 621 та уй ичи газ жиҳозлари хатловдан ўтказилган.Газ жиҳозларнинг 29 145 тасини 2 комфоркали, 6449 тасини 3 ва 4 кофморали газ плиталари, 12 874 тасини эса иситиш печлари ташкил қилади. Шунингдек, аҳоли хонадонларида 120 дона иситиш қозонлари, 604 та ҳаммомлардаги титанлар ва 2402 та бошқа турдаги газ жиҳозлари мавжуд. Жами газ жиҳозларининг 23 190 донаси табиий газ ва 23 431таси суюлтирилган газ истеъмолчилари ҳиссасига тўғри келади.

“Агар хонадонлардаги ҳар бир газ жиҳозлари техник жиҳатдан соз бўлса, табиий газдан фойдаланишда ҳам исрофгарчиликни олдини олинади. Ҳар бир хонадонга кирилганда мўриконларни созлиги, жиҳозларни тўғри ўрнатилганлигига эътибор берилмоқда. Истеъмолчиларга жиҳозларнинг соз бўлиши нақадар муҳимлиги тушунтириляпти” – дейди чилангар Дилнозахон Қўзиева.

Таъкидлаш жоизки, уй ичи газ жиҳозларини техник кўрикдан ўтказиш нафақат истеъмолчи хавфсизлигини таъминлайди, балки юзага келиши мумкин бўлган бахтсиз ҳодисаларни олдини олади, техник носоз жиҳозлар созланади ва натижада жиҳозлардан аҳолининг хавфсиз фойдаланишига эришилади.

“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали матбуот хизмати