ЖАМИЯТ

ТАБИИЙ ГАЗДАН НОҚОНУНИЙ ФОЙДАЛАНИШ ҲОЛАТЛАРИ АНИҚЛАНДИ


09.03.2021   1508

Бугунги кунда ҳар бир соҳани рақамлаштириш ва автоматик бошқарув тизимига ўтказиш бўйича ишлар жадаллик билан амалга оширилмоқда. Хусусан, Андижон вилоятида Табиий газ назоратининг автоматлаштирилган ҳисобга олиш тизимини (АСКУГ) кенг жорий этилмоқда. Бунда янги турдаги замонавий электрон газ ҳисоблаш ускуналари аҳоли хонадонларига ўрнатилмоқда ва бу орқали етказиб берилаётган табиий газ автоматик тарзда ҳисобланмоқда. Андижон шаҳрига “ақлли” газ ҳисоблаш ускуналарини ўрнатиш ишлари ўтган йилдан бошлаб жорий этила бошланган, бугунга келиб 43 мингдан ортиқ хонадонларга ўрнатилган ҳисобдонлар дастурга киритилган.

Мазкур ҳисобдонлар етказиб берилаётган табиий газни аниқ ҳисоб-китоб қилиб боради ва истеъмолчида нореал қарздор бўлишини олдини олади. Шунингдек, ҳудуддаги барча хонадонларда бир меъёрда табиий газ бўлишини таъминлайди. Агар истеъмолчида табиий газдан қарздорлик юзага келса, автоматик тарзда аввало смс-хабарнома юборилади. 3 кун ичида истеъмолчи қарздорликни бартараф этмаса, табиий газ таъминоти автоматик тарзда тўхтатилади.

Афсуски, истеъмолчилар орасида қарздорлик бўйича автоматик тарзда табиий газ бериши тўхтатилгандан сўнг, ўзбошимчалик билан электрон газ ҳисоблаш ускунасини ечиб олиб, резина шланглар орқали тармоққа уланиб олган ва табиий газдан ноқонуний равишда фойдаланаётганлар йўқ эмас. Фақатгина ўзини ўйловчи бундай истеъмолчилар сабаб, ҳудуддаги газ таъминотида ўзгаришлар, уларни ҳисоблашда эса хатоликлар юзага келиши мумкин.

“Hududgaz Andijon” газ таъминоти филиали мутахассислари Андижон шаҳридаги “Андижон” МФЙинспекторлари биланмаҳалла хонадонларни хатловдан ўтказиш жараёнида истеъмолчилар томониданГҲУни олиб қўйиш, тамға бузилиши, лойиҳадан ташқари газ жиҳозларини ўрнатиб олиш ва шунга ўхшаш ҳолатлар бўйича аниқланди. Ечиб олинган электрон газ ҳисоблаш ускуналари қайта ўрнатилиб, ўтган давр учун меъёр асосида қайта ҳисоб-китоб қилинди ва истеъмолчиларга нисбатан жарималар қўлланилмоқда.Жумладан, ўтган январь ва февраль ойларида вилоят бўйича 6 794 та ҳолатда ана шундай қонунбузилишлар аниқланиб,қайта ҳисоб-китоб амалга оширилди ҳамдауларга нисбатан 10 млн. 332минг м³ газ ҳажми ҳисобланди.

Бугун ҳар бир ситеъмолчида фойдаланилган табиий газ учун тўловни электрон тарзда амалга ошириш имконияти мавжуд.Бунинг учун “Click”, “Payme”, “Upay”, "Paynet", "OSON" ва шу каби оммавий фойдаланишда бўлган электрон тўлов иловалари орқали уйдан чиқмай, ишлатилган табиий газ учун ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун қулай имкониятлар яратилмоқда.Истеъмолчилар эса фойдаланилган табиий газ учун ўз вақтида тўловларни амалга оширса, қўни-қўшнилари ва маҳалладошларини ҳам бир меъёрда табиий газ билан таъминланишига ҳисса қўшган бўлади.

“Hududgaz Andijon” газ таъминоти филиали матбуот хизмати