АТРОФГА НАЗАР

СПОРТЧИЛАРГА СПОРТ УНВОНЛАРИ ВА СПОРТ РАЗРЯДЛАРИНИ БЕРИШ ЭНДИЛИКДА ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ МАРКАЗЛАРИ ОРҚАЛИ


17.05.2024   930

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023-йил 4-ноябрдаги “Спортчиларга спорт унвонлари ва спорт разрядларини бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида”ги 588-сон қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ эндиликда Спортчиларга спорт унвонлари ва спорт разрядларини бериш бўйича давлат хизматлари туман (шаҳар) давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатилади. Ушбу хизмат тури бўйича аризалар 16 ёшга тўлган спортчиларнинг ўзлари ёки пасспорт олиш ёшига етмаган тақдирда спортчиларнинг ота-онаси ёки нотариал ишончнома берилган учинчи (жисмоний) шахс томонидан берилади.

*Боланинг қонуний вакили томонидан ариза топширилганда, унинг қонуний вакил еканлигини тасдиқловчи ҳужжат;

*16 ёшга тўлмаган шахсларнинг 3х4 ўлчамдаги оқ фондаги фотосурати.

Шунингдек, аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

*Спортчининг мусобақаларда еришган натижаларини тасдиқловчи дипломи;

*Спорт унвонини ва спорт разрядларинибериш тўғрисидаги спортчи тарбияланаётган муассасанинг тақдимномаси.

Ариза юборилганидан сўнг 15 иш кунлик муддатда ваколатли орган яъни, Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги томонидан белгиланган наъмунадаги ҳужжат тақдим этилади, ҳужжатлани электрон ёки қоғоз шаклда давлат хизматлари марказидан олиб кетиш ёки почта орқали манзилга етказилиши мумкин.

М.САЙФИДДИНОВ,

Улуғнор туман адлия бўлими давлат хизматлари маркази директори.