ЖАМИЯТ

СПОРТ: Ўзбекистон енгил атлетикачилари Будападештда ўтказиладиган жаҳон чемпионатида юртимиз шарафини ҳимоя қилади


02.08.2023   839

Жорий йилнинг 19-27 август кунлари Венгриянинг Будапешт шаҳрида енгил атлетика бўйича навбатдаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Миллий Олимпия қўмитаси маълумотига кўра, дунёнинг энг кучли атлетлари қатнашадиган ушбу дунё биринчилигида енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этади.

Бутунжаҳон енгил атлетика федерацияси мазкур жаҳон чемпиоантида Ўзбекистон терма жамоасининг 5 нафар аъзоси қатнашишини тасдиқлади. Унга кўра, Екатерина Воронина етти кураш, Шарифа Давронова уч ҳатлаб сакраш, Анвар Анваров узунликка сакраш, Сафина Садуллаева баландликка сакраш, Екатерина Тунгускова марафон югуриш дастурларида ўз омадларини синаб кўришади.

Қайд этиш жоиз, беллашувлар давомида спортчиларимиз Париж-2024 нормативларини бажаришса, Олимпиада йўлланмаларини ҳам қўлга киритишлари мумкин.