Хорижда

SPACEX РАКЕТАСИ ОРБИТАГА 53 ТА ЯНГИ STARLINK СУНЪИЙ ЙЎЛДОШИНИ ОЛИБ ЧИҚДИ


21.06.2022   2440

SpaceX парвоз ушбу ракета турининг 100-муваффақиятли миссияси эканини маълум қилди.

Илон Маскнинг 53 та Starlink интернет сунъий йўлдоши бўлган SpaceX Falcon 9 ракетаси Флоридадаги Кеннеди коинот марказидан ҳавога кўтарилди. Барча сунъий йўлдошлар паст Ер орбитасига муваффақиятли учирилди.

Малум қилинишича, сунъий йўлдошлар видео қўнғироқлар ва жонли эфир каби фаолият учун кенгайтирилган кенг полосали уланишни таъминлайди.

Transporter-2 ва GPS III-3 каби миссиялар учун ишлатиладиган биринчи босқич кучайтиргич бу галги миссияни тугатганидан сўнг Атлантика океанидаги учувчисиз кемага қўнди. SpaceX парвоз ушбу ракета турининг 100-муваффақиятли миссияси эканини маълум қилди.

Маълумот учун, Starlink бу тармоқ ишончсиз, қиммат ёки умуман мавжуд бўлмаган жойларда юқори тезликдаги кенг полосали сунъий йўлдош Интернетига киришни таъминлаш учун SpaceX томонидан жойлаштирилган глобал сунъий йўлдош тизими ҳисобланади.