Хорижда

СОЯДА + 47,8 ДАРАЖА: ТУРКМАНИСТОН ЭНГ ҚАЙНОҚ ЁЗНИ ЎТКАЗМОҚДА


07.08.2019   151

«EaDaily»нинг маълум қилишича, Туркманистондаги жазирамага ҳатто кондиционерлар ҳам дош бермаяпти. «Хроники Туркменистана» хабарига кўра, мамлакатнинг бешдан бир ҳудудида 2019 йил июли кузатувлар тарихидаги энг қайноқ ой бўлди.

Туркманистонликлар имкон қадар кўчага чиқмасликка ҳаракат қилишяпти Жамоат транспортида кондиционерлар йўқлиги боис қайноқ паллаларда ҳушидан кетиб йиқилганлар ҳам бўлди.

“Энг қийини,-дейилади хабарда, ҳануз деразаси катта кўчаларга қараган уйларнинг ташқарисига кондиционер ўрнатишга рухсат берилмаган. Одамлар кондиционернинг ташқи блокини балконлар ёки подъездларга ўрнатишга ёинки хона кондиционерлари (ташқи блоксиз) сотиб олишга мажбур бўлишяпти”.

Кондиционерларни тузатувчиларга иш кўпайиб кетган: бунақа жазирамада тинмай ишлаган совитиш техникалари тез бузилмоқда.