ШВЕЙЦАРИЯДА ҚОР КЎЧКИСИ ОҚИБАТИДА ТЎРТ НАФАР ЧАНҒИЧИ ҲАЛОК БЎЛДИ

30.04.2019 1028
Швейцария Альп тоғларида қор кўчкиси содир бўлиши оқибатида камида тўрт нафар чанғичи ҳалок бўлди, деб хабар берди «Корреспондент.net.»
Қайд этилишича, кўчки 26 апрель куни Фишертал қишлоғи яқинида содир бўлган. Бироқ ноқулай об-ҳаво шароити туфайли қутқарув ишлари бир кун ўтиб амалга оширилган ва ҳалок бўлганларнинг танаси топилган.
Улар Германиядан келган сайёҳ эканлиги маълум бўлса-да, ҳозирда полиция уларнинг шахсини аниқлаш билан шуғулланмоқда.
Ҳуқуқ-тартибот органлари чанғичилар босиб ўтган
Маълум бўлишича, сўнгги 20 йил ичида бу ерда йилига ўртача юзлаб қор кўчкилари содир бўлади. Ўрта ҳисобда йил давомида кўчкилар оқибатида 23 нафар одам ҳалок бўлади.
Аввалроқ Канададаги тоғ кўчкисида 3 нафар буюк альпинист ҳалок бўлгани хабар берилганэди.
Манба: daryo.uz