Хорижда

ШЕРЛОК ХОЛМС ТАНГАСИ ПАЙДО БЎЛДИ


15.05.2019   430

Дунёга машҳур бадиий персонаж Шерлок Холмс тасвири туширилган янги 50 пенслик инглиз тангаси пайдо бўлди.

Таъкидланишича, у Шерлок Холмс ҳақида бир қатор бадиий асарлар ёзган таниқли ёзувчи Артур Конан Дойл (1859-1930) таваллудининг 160 йиллиги муносабати билан Британияда чиқарилган.

Персонажнинг расмига қўшимча равишда, тангаларга ҳикоялар номларидан иборат кичик матн ҳам қўлланилган. Бу матн шунчалик кичкинаки, уни ўқиш учун, Холмс ҳеч қачон ажралмаган шиша лупадан фойдаланиш керак бўлади.