ЖАМИЯТ

ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ БИР ГУРУҲ ТАДБИРКОРЛАРГА ДАВЛАТ МУКОФОТЛАРИНИ ТОПШИРМОҚДА


22.08.2022   919

Яна саноқли дақиқалардан сўнг пойтахтимиздаги Халқаро конгресс марказида Президент Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти бошланади.

Куни кеча давлатимиз раҳбарининг “Тадбиркорлар куни муносабати билан мамлакатимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшиб келаётган соҳа вакилларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги фармони эълон қилинган эди.

Унга кўра, мамлакатимизда тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш, ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, давлат-хусусий шериклик муносабатларини кенг жорий этиш борасида яратилган имкониятлардан унумли фойдаланиб, республикамизнинг иқтисодий қудрати ва экспорт салоҳиятини оширишга катта ҳисса қўшиб келаётган, ўзининг ташаббускорлиги, билим ва тажрибасини яққол намоён этиб, соҳага инвестицияларни жалб қилиш, лойиҳаларни муваффақиятли амалга ошириш, янги иш ўринлари яратиш, аҳоли фаровонлигини юксалтириш йўлида алоҳида ибрат ва намуна кўрсатаётган, шунингдек, жамиятда ўзаро кўмак, саховат ва меҳр-оқибатни кучайтиришга қаратилган эзгу ишлардаги фаол иштироки учун бир гуруҳ тадбиркорлар орден ва медаллар билан тақдирланди.

Халқаро конгресс марказида Шавкат Мирзиёев бир гуруҳ тадбиркорларга давлат мукофотларини топширмоқда.

Манба: ЎзА