Андижон 24

ШАҲРИХОНДА ЯНВАРЬ ОЙИДА 4 МИНГДАН ОРТИҚ ГАЗ ЖИҲОЗИГА ХИЗМАТ КЎРСАТИЛДИ


26.01.2023   570

Шаҳрихон тумани Андижон вилоятидаги энг йирик туманлардан бири ҳисобланади. Туманда 51 мингдан ортиқ хонадон мавжуд бўлиб, шундан 9234 таси табиий газ истеъмолчиси ҳисобланса, 42 242 та хонадонга “Shahrixontumangaz” газ таъминоти бўлими томонидан суюлтирилган газ етказиб берилмоқда.

“Барча истеъмолчиларимиз хонадонларида 64 835 дона уй ичи газ жиҳозлари хатловдан ўтказилган.Шунингдек, 48 та ишлаб чиқариш ва ижтимоий соҳа объектлари мавжуд. Улгуржи истеъмолчиларнинг газ жиҳозларига ҳам чилангарларимиз томонидан хизмат кўрсатилиб келинмоқда”, дейди “Shahrixontumangaz” газ таъминоти бўлими бошлиғи Умиджон Расулов.

Мутахассилар томонидан истеъмолчиларнинг 23 663 дона икки комфоркалик, 22 698 дона уч ҳамда 5025 дона 4 комфоркалик газ плиталари хатловга олинган. Шунингдек истеъмолчиларда 12 215 дона иситиш печлари, 661 та иситиш қозонлари ҳамда 573 та ҳаммомларга ўрнатилган титанлар мавжуд.

“Shahrixontumangaz” газ таъминоти бўлими уй ичи газ жиҳозларига хизмат кўрсатиш мутахассислари тумандаги 76 та МФЙга бириктирилган бўлиб, техник кўрик ўтказиш билан бирга табиий ва суюлтирилган газдан фойдланиш қоидалари ҳақида тушунчалар бериб келишмоқда. Айниқса, ёз кунларида мўриконларни тозалатиш, вентиляцион каналларга эътибор қаратиш, маиший газ баллонлари ва газ плиталари орасидаги оралиқ масофани тўғри ва хавфсиз танлаш каби масалаларда тарғиботлар олиб борилмоқда. Шунингдек, аҳоли гавжум жойлар, бозорлар, бекатлар ҳамда МФЙлар марказларига тарғиботлар акс эттирилган махсус плакатлар ёпиштирилмоқда.

"Hududgaz Andijon" газ таъминоти филиали матбуот хизмати