САМАРҚАНДДАН УРУМЧИГА ТЎҒРИДАН-ТЎҒРИ АВИАРЕЙСЛАР ЙЎЛГА ҚЎЙИЛМОҚДА
![](http://auz.uz/uploads/thumbs/news/770x0_21cad8b4628a2865e750eb905cd752e4.jpg)
13.09.2023 648
16 октябрдан Самарқанд халқаро аэропортидан Урумчи шаҳрига тўғридан-тўғри авиарейслар йўлга қўйилади.
"China Southern Airlines" авиакомпанияси Хитойдан Самарқандга парвоз қиладиган биринчи авиаташувчи бўлади.
Самарқанддан Урумчи шаҳрига авиарейслар душанба куни соат 01:30 да амалга оширилиши режалаштирилган. Урумчи халқаро аэропортидан Самарқандга парвоз якшанба кунлари соат 23:20 га режалаштирилган.
Чипталар сотувга чиқарилган, уларни авиакомпаниянинг расмий веб-сайтидан сотиб олиш мумкин.