Хорижда

РОССИЯДА МАККАЖЎХОРИ ДАЛАСИГА ҚЎНДИРИЛГАН САМОЛЁТ УЧ КУНДА ЙЎҚ ҚИЛИНДИ


25.08.2019   1179

Россиядаги Жуковский аэропорти яқинидаги маккажўхори даласига фавқулодда қўндирилган Airbus А321 самолёти уч кунда бўлакларга бўлиниб, ҳудуддан олиб чиқиб кетилди. Бу ҳақда Life Shot хабар берди.

Самолёт бир неча майда бўлакларга бўлинаётгани акс этган бир дақиқалик видео эълон қилинди. Унда оғир техника ва гидравлик ускуналар ёрдамида аввал самолётнинг қаноти, кейин эса кабинаси бўлакланаётганини кўриш мумкин.

Сўнгра бўлаклар юк машинасига ортилган ва даладан чиқариб кетилган.