РАҚАМЛИ ТЕХНОЛОГИЯЛАР ХАЛҚАРО МАРКАЗИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
02.02.2024 1253
“Рақамли технологиялар халқаро марказини ташкил этиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-25-сон, 01.02.2024 й.) қабул қилинди
Фармон билан Рақамли технологиялар халқаро маркази (International Digital Technology Center – “ENTERPRISE UZBEKISTAN”) ташкил этилди.
2024 йил 1 июндан 5 йилгача бўлган муддатга Марказда хорижий компаниялар учун қўлланиладиган махсус ҳуқуқий режим эксперимент тариқасида жорий қилинади.
Бунда Рақамли технологиялар вазирлиги махсус ҳуқуқий режимни жорий этиш бўйича ваколатли орган ҳисобланади.