ҲУҚУҚ

ПРЕЗИДЕНТНИНГ НОДАВЛАТ УМУМИЙ ЎРТА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТЛАРИ ТАРМОҒИНИ КЕНГАЙТИРИШГА ДОИР ҚАРОРИ ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ


02.02.2024   1189

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотлари тармоғини кенгайтириш ва ушбу жараёнга тадбиркорлик субъектларини жалб қилиш имкониятларини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-49-сон қарори эълон қилинди.

2030 йил 1 январга қадар юридик шахсларга ўз маблағлари ҳисобидан нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотлари биноларини қуриш билан боғлиқ бўлган харажатларнинг фойда солиғини ҳисоблашда икки йил давомида тенг улушларда чегириб ташлаш ҳуқуқи берилади.

Бунда, нодавлат умумий ўрта таълим ташкилоти томонидан ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг фарзандларини бепул ўқишга қабул қилиш бўйича лицензия талаблари бажарилмаган тақдирда, мазкур бандда назарда тутилган имтиёз ва компенсациялар суммаси ушбу ташкилот томонидан Давлат бюджетига қайтарилади.