ЖАМИЯТ

ПАХТАОБОДДА ТАБИИЙ ГАЗ ЕТКАЗИБ БЕРУВЧИ ОБЪЕКТЛАР НАЗОРАТДАН ЎТКАЗИЛМОҚДА


24.02.2023   535

Пахтаобод туманида 10 мингдан ортиқ табиий газ истемолчилари истиқомат қилади. Истеъмолчиларга 171 км газ қувурлари орқали истеъмолчиларга табиий газ етказиб берилмоқда. Мазкур қувурларнинг 15 км ер остида, 156 км қисми эса ер устида жойлашган.

Чилангарлар томонидан ҳар куни газ қувурлари ва тақсимлаш қурилмалари назоратдан ўтказилиб боради. Шу кунга қадар, улар томонидан 120 км қувурлар қайта назоратдан ўтказилди ҳамда мавжуд 85 та газ тақсимлаш қурилмаларида ҳам созлаш, режали кўрик ишлари амалга оширилди.

“Ўтган йилги куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида 102 та газ тақсимлаш қурилмаларини техник кўрикдан ўтказдик.Ҳозирда мавжуд ГТҚларни бўёқлаш ишлари бошлаб юборилди, - дейди туман газ таъминоти бўлими бошлиғи Баҳодиржон Қосимов. -Мавсумга тайёргарлик жараёнида 4.3 км газ қувурларини босим остида синаш ва ҳаво босими ёрдамида тозаланди.Шунингдек, 3 км ер ости газ қувурларининг ҳолати махсус асбоб ёрдамида текширилди. 5.7 км қувурлар бўёқланиб, тартибга келтирилган эди. Бунинг натижасида эса мингдан ортиқ истеъмолчиси бўлган2 та маҳалланинг газ таъминоти яхшиланди.”

“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали матбуот хизматининг туманга ташрифи куни эса пахтаободлик соҳа ходимлари томонидан “Маданият-1” автоматик газ тармоғидан газ етказиб берувчи “Бўстонобод” МФЙ уйларни газ билан таъминловчи қувурлар назоратдан ўтказилди. Шунингдек, барча газ тақсимлаш қурилмаларида маромлаш ишлари олиб борилмоқда экан. Шулар қаторида эса Саноат майдончасидаги аҳоли ва улгуржи истеъмолчилар учун чиқарилган коллекторда меъёрлаштириш ва созлаш ишлари бажарилди.

"Hududgaz Andijon" газ таъминоти филиали матбуот хизмати