Андижон 24

ОЛТИНКЎЛДА АҲОЛИГА МУТАХАССИСЛАР ТОМОНИДАН ГАЗДАН ФОЙДАЛАНИШ БЎЙИЧА ТУШУНЧАЛАР БЕРИЛДИ


24.02.2024   4601

Куз-қиш мавсуми ниҳоясига етиб бораётган кунларда, истеъмолчилардан табиий газдан фойдаланишда ҳушёрликни янада ошириш талаб этилади. “Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали ходимлари аҳоли хонадонларига кириб, табиий ва суюлтирилган газдан тўғри фойдаланиш бўйича уларга тушунчалар берилмоқда, ижтимоий соҳа объектларида тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.

Ис газининг келиб чиқиши ва унинг оқибатлари, газдан оқилона фойдаланиш ҳамда техника хавфсизлиги қоидаларига риоя этиш бўйича тарғибот-ташвиқот ишлари Олтинкўл туманидаги аҳоли ўртасида ҳам олиб борилди. Унда “Найзақайрағоч” маҳалласининг ҳовли уйларида яшовчи аҳоли вакиллари билан учрашилди. Ҳовли уйлардага мўриконлар ва дудбўронлар созлиги, ошхонадаги вентилясион каналларнинг ишлаш жараёни ҳақида мутахассислар истеъмолчиларга тушунча бердилар. Шунингдек, уй ичи газ жиҳозларини йилда бир маротаба техник кўрикдан ўтказиш орқалиаҳоли хавфсизлигини таъминлашга ҳисса қўшилмоқда. Тумандаги барча маҳалла фуқаролар йиғинларийўналиш чилангарларига бириктирилган. Бугунги кунда техник кўрик билан бир қаторда энергиятежамкор газ жиҳозларини ўрнатиш бўйича ҳам тарғибот ишларини олиб борилмоқда.

“Жиҳоз соз бўлса, хавотир бўлмайди. Ҳар йили дудбўронимни ҳам, иситиш печу газ плиталаримни текширтираман. Газ яхши ёнса, қозон, чойнак ва кастрюлларимиз қораймайди. Ҳиди чиқмеди – дейди биз билан суҳбатда “Найзақайрағоч” МФЙ “Янги шодлик” кўчаси 13-уйда истиқомат қилувчи Жакбарали Назаров. – Доимо фарзандларимга, келинларимга газ, электр энергияси ва сувдан ҳам оқилона, тежамкорлик қилиб фойдаланишни уқтираман”.

Аҳолига иситиш печлари ва газ мосламаларидан фойдаланиш қоидалари, газ ва ҳаво аралашмасининг чақнаши, фуқароларни ис газидан заҳарланиши ва бошқа нохуш ҳолатларни олдини олишга қаратилган тушунтириш бўйича тарғибот ишлари давом этмоқда.

“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали матбуот хизмати