ЖАМИЯТ

ОЛТИНКЎЛ ТУМАНИ ДАВЛАТ АРХИВИ...


16.06.2021   568

Ўзбекистон ССР Марказий Ижроия комитетининг 21 декабрь 1935 йилдаги "Архив ташкилотларини ташкил этиш тўғрисида"ги қарорига асосан, 1941 йилда Андижон туманининг ўзгарувчан таркибидаги архив ташкил этилган.

Ўзбекистон ССР да архив ишларини яхшилаш ҳақидаги 2 июнь 1962 йил 403-сонли, Андижон вилояти ижроия комитетининг 16 июнь 1962 йил 317/3-сонли карорларига асосан Андижон туман ўзгарувчан таркибидаги архиви тугатилиб, доимий хужжат таркибидаги архив ташкил этилди, шу асосда Олтинкул район давлат архиви- Андижон туманлараро давлат архиви ташкил этилди.

Олтинкўл давлат архиви фондида 1965 йилда 190 та фонд, 8324 дона хужжат, 3 та ходим бўлган бўлса,1980 йилда 289 та фонд 40928 та хужжат ва4 та ходим бўлган.

Ҳозирги кунда Олтинкўл туман давлат архивида 461 фонд, 51465 дона хужжат ва 10 та ходим фаолият юритади.

Хужжатларнинг асл ҳолатини йўқотмаган холда, узоқ йиллар сақланишини таъминлаш мақсадида 2019 йил 2- ярмида янги хужжатхоналар Олтинкўл END Иттифоқ МЧЖ билан тузилган шартнома асосидақурилди.252 м ² бино майдони қурилишида тамоман замонавийлик акс этгани қувончли.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2012 йил 5 апрелдаги 101- сонли қарорида белгиланган талаблар асосида хужжатхоналарга янги стелажлар

жойлаштирилиб, хужжатлар бир текисда жойлаштирилган.

Бундан ташкари, хужжатлардан узоқ йиллар фойдаланиш учун уларни рақамлаштириш ишлари ҳам олиб борилмоқда. Рақамлаштириш ишлари билан асл нусхалари узоқ йиллар сақланиши ҳамда фуқароларга хизмат кўрсатиш янада тезлашиши таъминланади.

Ўтган 2020 йилда архив соҳасидаги ислоҳотлар сезиларли равишда ўсди. Натижада ўтган йилнинг 9 июнь куни Олтинкўл туман давлат архивида қўшимча сақловхонаси фаолият бошлади. Мазкур сақловхонадаги ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 5 апрелдаги 101-сонли қарорида белгиланганидек тартибда жойлаштирилган.

Бир жихатни қувонч билан таъкидлаш жоиз: архив муассасасида айни кунда барча ходимлар замонавий компьютер жиҳозлари билан тўла таъминланган.Замон талабларига мос автоматлаштирилган сканер қурилмалар хужжатларнинг узоқ йиллар сақланишини таъминлашга хизмат қилиши тайин.

Мухаббат СОДИҚОВА,

Олтинкўл туман давлат архив 2-тоифали архивчиси.