ЖАМИЯТ

ОЛТИКЎЛНИНГ «МАРКАЗ»ИДАГИ ДОҒЛАР ҚАЧОН ТУГАЙДИ?


14.04.2021   2396

“Тозалик йўлида бирлашайлик!” лойиҳаси доирасида Ўзбекистон “Адолат” СДП фаоллари ва маҳаллий кенгаш депутатлари ҳудудларда ободонлаштириш, тозалик ва экологиянинг бузилишини олдини олиш устидан жойларда жамоатчилик назоратини олиб бормоқда. Олтинкўл туманидаги ўрганиш “адолатчилар”ни ташвишга солди. Тўғри, туманга олиб борувчи катта магистралъ йўл ваасосий кўчаларга эътибор қаратилган. Маиший чиқиндилар ўз вақтида олиб кетиляпти, тозалов ишлари ҳам жойида. Бироқ озгина ичкарига кирсангизбутунлайбошқа манзарани кузатасиз.

Ўз номи билан туман марказидаги “Марказ” МФЙни ичкари деб айтиббўлмайди. Туман ҳокимлигининг атрофида жойлашган. Бироқ қаровсизлик, аҳлат уюмлари дилингизни хира қилади. М.Алиев кўчасидагиМаданият ва истирохат боғининг орқа дарвозасидан маиший чиқиндиларни босиб киришга тўғри келади. Остонаси бегона ўтлар билан “безанган”, дарвоза таъмирталаб. Ҳатто пештоҳигақандай жой эканлиги ёзилмаган.

Боғдаги яна бир ачинарли манзара уюлган маиший чиқиндилар каналга тушиб, тоза сувни булғамоқда. Шу сабаб бўлса керак дам олувчиларнинг ҳам қадами узилган.

Янги ҳаёт кўчасида яшовчиларнинг додини тинглайдиган одам йўқ. Аҳоли хонадонлари ва кўп қаватли уйлар канал ёқасида жойлашган. Бир қарашда хўп баҳаво бўлса керак, дейсиз. Аксинча,канал ёқасидагичиқиндилар дилингизни хира қилади.Ачинарлиси, кўпайган сайин сувга сурилиб тушади.

-Шу ҳудудда яшайман,-дейди фуқаро Сарварой Раҳимова.- Канал бўйи доимий аҳлатхонага айланган. Ёз кунлари ҳидига чидаш қийин. Бу саломатлигимизга ҳам салбий таъсир қилади. Шу масалада туман ҳокимлигига бир неча бор мурожаат қилдик. Бироқ холат ўша-ўша. Ёнгинамизда раҳбарларнинг хизмат уйлари жойлашган. Бу жойда яшовчилар ҳам яширинча чиқиндиларини ташлаб кетади.

Бунисига нима дейсиз? Тўғри, ташқаридан биров келиб бу ишни қилмайди. Фуқароларни ҳам тўла ёқламаймиз. Чунки асосий сабабчи уларнинг ўзлари. Бироқ масъуллар қаерга қарамоқда? МФЙ фаоллари, “Тоза ҳудуд” ДУК ва Ободонлаштириш бошқармасидагилар наҳот тамошабин бўлса?..

-Иш бошлаганимга кўп бўлмади,-дея ўзини оқлади МФЙ раиси Каримжон Раҳмонов.- Бу ҳолатдан ҳабардорман. Фуқароларга тушунтиряпмиз. Бироқ тузатиш қўлимиздан келмаяпти. Масъул ташкилотлар чиқиб.бир неча бор айтдик...

Биргина айтиш билан иш битмайди. Фуқаролар катта ишонч билан ўз етакчиларини сайласаю унда ташаббус бўлмаса. Давлатимиз раҳбарининг шу каби оғир ҳудудларга ташрифи, маҳалла етакчилари олдига қўяётган талаблари наҳот Олтинкўлга етиб бормаётган бўлса.

Айтаверсак гап кўп, “Марказ”нинг доғлари ҳам. Балки бу борада масъуллар ўз жавобини берар. Биз эса мавзуга яна қайтамиз.

Акбаржон НАЗАРОВ.