ЖАМИЯТ

ОЛИЙ МАЖЛИС ҲУЗУРИДАГИ ЖАМОАТ ФОНДИ ДАВЛАТ ГРАНТЛАРИ АЖРАТИШ УЧУН 4- ВА 5-ТАНЛОВЛАРИНИ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ


04.08.2023   604

Танловлар мавзулари:

➡ “Соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, тиббийва экологик маданиятни юксалтириш” мавзуида

Давлат гранти 4-танлови

➡ “Нажот – таълимда, нажот – тарбияда, нажот – билимда” шиори остида фуқаролик жамияти институтларининг лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш” мавзуида

Давлат гранти 5-танлови

Танловга Нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳалари қабул қилинади.

Битта лойиҳа учун ажратиладиган грант миқдори ~ 100 миллион сўмгача;

⏳Ҳужжатлар 2023 йил 2 августдан 4 сентябргача қабул қилинади.

Ҳужжатларни тақдим этиш шартлари ва намуналари билан Олий Мажлис ҳузуридаги Жамоат фондининг расмий веб-сайтида танишиш мумкин:

www.fondngo.uz

Давлат гранти лойихаси учун ариза шаклини юклаб олиш: www.fondngo.uz/ariza