Хорижда

ОЛИМЛАР КЎК ЧОЙДАН ПОЙАБЗАЛ ИШЛАБ ЧИҚИШДИ


13.11.2019   984

Сир эмаски, исталган ишлаб чиқариш фаолиятининг атроф-муҳитга таъсири бисёр: ҳаво, сув, тупроқ ифлосланади. Масалан, чарм маҳсулотлари тайёрлаш жараёнини олайлик, салбий таъсири завод ёки фабрикадан чиқмасданоқ маълум, аксарият ишчилари саломатлигидан шикоят қилади.

«Вести» Оберн университети ходими Янг Ли табиий чарм маҳсулотлари ўрнига муносиб ечим топгани ҳақида ёзмоқда. Таъкидланишича, тадқиқотчи анчадан бери озиқ-овқат маҳсулотлари чиқиндиларидан узоқ муддат ишлаб берувчи маҳсулот ишлаб чиқиш ғояси устида изланаётган экан.

Бу тадқиқотчи аёл бошчилигидаги гуруҳ табиий чарм (тери) ўрнига биоемирилувчан материалдан фойдаланишни таклиф этмоқда..Аниқланишича, чой ўсимлиги чиқиндиларидан қолган целлюлозали материал хусусиятан табиий чармга анча яқин экан.

Америкалик экспертлар ушбу материал пойабзал тикишда қўлланиб келинаётган табиий чарм каби қулай ва пишиқ бўлишига умид билдиришган.

Бир жиҳатини айтмаганда, чидамлилик борасида ҳам чойли пойабзал чармлисидан қолишмайди: унга сув тегса нисбатан тезроқ ивиб қоларкан ва қуришига ҳам кўпроқ вақт кетади.

Энди америкалик тадқиқотчилар экопойабзалнинг сувга бардошлилик сифатини ошириш устида изланишяпти, дейилади Хабар. уз хабарида.