Жамият

ОИЛАВИЙ ШИФОКОРЛАРГА 30 МИЛЛИОН СЎМ БЕРИЛАДИ


22.11.2020   1452

Президент фармонига кўра, 2021 йилдан бошлаб олис ва чекка ҳудудларда оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникалари шифокорлари учун махсус дастур жорий қилинади. Унинг доирасида:


Тиббиёт олий таълим ташкилотини охирги 3 йил ичида тамомлаган ва бошқа ҳудудда яшовчи шифокорлар олис ва чекка ҳудудларда жойлашган оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникаларига ишга қабул қилинганда уларга камида 3 йил ишлаб бериш шарти билан 30 миллион сўм миқдорида бир марталик пул маблағлари берилади.

Шунингдек, уй-жойи бўлмаганларга 3 йил давомида хизмат уй-жойлари берилади ёки базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида ҳар ойлик ижара тўловлари компенсация қилиниши назарда тутилган.

Туман ҳокимлари ва тижорат банклари билан бирга ипотека дастурлари асосида қурилаётган уй-жойларни аввало оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникаларга ишга қабул қилинаётган шифокорлар учун ажратиши белгиланди.

Манба: xs.uz