ЖАМИЯТ

ОБУНА, КОММУНАЛ ТЎЛОВЛАРИ ВА ИШ ҲАҚИГА ТЕГИШЛИ МАБЛАҒЛАРНИ ЎЗЛАШТИРГАН ШАХСЛАР АНИҚЛАНДИ


25.01.2023   817

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Термиз шаҳар бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Т.н.” МЧЖнинг банк ишларини юритувчиси Ф.Э. иш ҳақи ва унга тенглаштирилган маблағлардан ташқари, электрон дастурга ўзига қўшимча иш ҳақи сифатида маълумотлар киритиб, МЧЖнинг жами 225,5 млн сўмини пластик картасига ўтказиб олиб, тадбиркорнинг мулкини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Тўрақўрғон туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, туман почта алоқа боғламаси собиқ кассири Ш.Ш. ўзига ишониб топширилган обуна ва коммунал тўловларидан тушган 93,1 млн сўм нақд пулларни банк кассасига кириб қилмасдан ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Манба: m.aniq.uz