ЖАМИЯТ

НОДАВЛАТ НОТИЖОРАТ ТАШКИЛОТЛАР БИЛАН ҲАМКОРЛИКДА АЁЛЛАРНИНГ МОЛИЯВИЙ ВА КОМПЬЮТЕР САВОДХОНЛИГИ ОШИРИЛМОҚДА


22.11.2021   1329

Маълумки, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, саломатлигини мустаҳкамлаш ва, энг муҳими, тадбиркорлик учун билимларини мустаҳкамлаш ҳозирги кундаги муҳим йўналишлардандир. Ушбу йўналишда Андижон вилоят адлия бошқармаси вилоят ҳудудида фаолият юритаётган нодавлат нотижорат ташкилотлар билан ҳамкорлик тадбирларини амалга оширмоқда.

Андижон вилоят адлия бошқармаси томонидан давлат рўйхатидан ўтказилган Ўзбекистон “Аграр соҳа аёллари” уюшмаси Андижон вилоят бўлинмаси “Андижон туманида ижтимоий ҳимояга муҳтож аёлларнинг молиявий ва компьютер саводхонлигига кўмаклашиш” лойиҳасини амалга ошириш учун Марказий Осиё “Евразия” фонди томонидан ажратилган грант маблағлари ғолиби бўлган.

Вилоят адлия бошқармаси биланпул маблағларини қабул қилиб олиш юзасидан белгиланган тартибда келишилиб, мазкур маблағлар нодавлат нотижорат ташкилотининг ҳисоб рақамига келиб тушган.

Ижтимоий лойиҳа доирасида Андижон тумани, “Ойжамол” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 20 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож аёллар танлаб олиниб,аёлларнинг молиявий ва компьютер саводхонлигини ошириш юзасидан бепул ўқув курслари ташкил қилинди.

Жорий йилнинг 17 ноябрь куни режалаштирилган ўқув курслари ўз ниҳоясига етказилиб, курсларни муваффақиятли тамомлаган аёлларга махсус сертификатлар топширилди.

Йиғилишида сўзга чиққанлар ушбу лойиҳа аёлларга тадбиркорни йўлга қўйиши учун жуда фойдали бўлганлигини ҳамда хотин-қизлар тадбиркорлигини янада ривожлантириш ва бу борадаги қўшимча имкониятларни ишга солишга доир режаларда самарали фойдаланишни эътироф этдилар.

С. Отажонов

Андижон вилоят адлия

бошқармаси бўлим бошлиғи