ЖАМИЯТ

МУҲАММАДҚОДИР ТОШТЕМИРОВ ОҒИР АТЛЕТИКА БЎЙИЧА ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИДА ОЛТИН ВА БРОНЗА МЕДАЛЛАРИНИ ҚЎЛГА КИРИТДИ


13.09.2023   257

Оғир атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари Саудия Арабистонида ўтаётган жаҳон чемпионатида мувафаққиятли иштирок этмоқда.

Миллий Олимпия қўмитаси маълумотига кўра, -81 кг вазн тоифасида баҳс олиб бораётган Муҳаммадқодир Тоштемиров даст кўтариш машқида 164 кг натижа билан олтин медални қўлга киритди.

Икки кураш ҳисобида эса у 352 кг билан бронза медални қўлга киритди. Силтаб кўтаришдаги 188 кг унга мазкур йўналишда медаль тақдим қилмаган бўлса ҳам, якунда учинчи ўринни эагашлашига замин яратди.