Хорижда

МИСР ҲУКУМАТИ ТЕРРОРЧИЛИКНИ ИЛДИЗИ БИЛАН ЙЎҚ ҚИЛМОҚЧИ


06.08.2019   2090

Миср Президенти Абдул Фаттоҳ ас-Сиси Қоҳира марказидаги Миллий онкология институти ёнида содир этилган портлашларни террорчилик ҳаракати деб баҳолади. “Мен Миср халқига ва ҳалок бўлганларнинг оилаларига ҳамдардлик билдираман”, деб ёзади давлат раҳбари Twitterда.

Жароҳатланганларга тезроқ соғайиб кетишни тилаган Президент ҳукумат террорчиликни илдизи билан йўқ қилишига ваъда берди. Эслатиб ўтамиз, институт ёнидаги портлашларда 17 нафаргача одам ҳалок бўлгани ва 21 киши жароҳатлангани айтилган.

Манба: ЎзА