ЖАМИЯТ

МИНСК ШАҲРИДА ЎЗБЕКИСТОННИНГ БЕЛАРУСДАГИ ЭЛЧИСИ ЎЗ ВАЗИФАСИНИ БАЖАРИШГА КИРИШДИ


05.02.2024   1290

Беларусь пойтахтида 2021 йилдан буён элчихона маслаҳатчиси, Муваққат ишлар вакили вазифасини бажараётган Ўзбекистоннинг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Раҳматулла Назаров ўз вазифасини бажаришга киришди.

У 53 ёшда. Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ҳамда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини 1995 йилда Тошкент шаҳридаги тижорат тузилмаларида бошлаган. 1997 йилда Ташқи ишлар вазирлигига Шартнома-ҳуқуқ бошқармасининг атташеси лавозимига ишга қабул қилинган, кейинроқ бошқа бир қатор бошқармаларда турли лавозимларда, жумладан, Ташқи ишлар вазирлигининг бошқарма бошлиғи, шунингдек, Бельгия ва Қирғизистондаги элчихоналарда, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ишлари бўйича миллий координатор сифатида ишлаган. Ўтган йиллар давомида Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида, Тошкентдаги ШҲТ Халқ дипломатияси марказининг биринчи директори бўлган ҳамда Сенат аъзоси этиб сайланган.

Беларусга тайинланишидан олдин у ташқи ишлар вазири маслаҳатчиси лавозимида ишлаган.

Рус, инглиз ва француз тилларини билади.

Эслатиб ўтамиз, Минск шаҳридаги элчихона 2018 йилда очилган.

Раҳматулла Назаров 2018–2021 йилларда элчихонани бошқарган Носиржон Юсупов ўрнига тайинланди.