МИНГТЕПА СИРЛИ ШАҲАР
04.06.2022 1818
Кўпинча саёҳат, туризм ҳақида гап кетгудек бўлса, Андижонда тарихий обидаларнинг камлигини, шу боис, вилоятимизда бу соҳанинг ривожланиши қийинлигини таъкидлашади.
Аммо биз бу фикрга қўшилмаймиз. Боиси вилоятимизда
Дастлабки қадамни эса Марҳамат туманидан бошладик.
Марҳамат тумани Андижон вилоятининг жанубий-шарқий қисмида жойлашган бўлиб, шимолдан Асака, шарқий томондан Булоқбоши туманлари, жануб томондан эса Қирғизистон Республикаси, Ўш вилоятининг Аравон райони, ғарбдан Фарғона вилоятининг Қува тумани билан чегарадош. Аждодларимиздан қолган маданий меросларимиздан бири эса Мингтепа археология ёдгорлиги ҳисобланади. Андижон шаҳри марказидан
Довон кейинчалик Мингтепа деб ном олган Эрши ва 70 та шаҳардан таркиб топган. Мингтепа трансконтинентал йўллар тизимида Бақтрия, Уструшона, Чоч каби ҳудудларни Хитой билан боғлаган шаҳар эди. Юз йиллар давомида Ипак йўли бўйидаги хунармандчилик савдо маркази сифатида геосиёсий рол ўйнаган. Бу шаҳар харобаси ички ва ташқи қалъалардан иборат бўлиб, ички қалъанинг ўзи
- Мустақиллик йилларида мамлакатимизда халқимиз учун мўътабар бўлган тарихий жойларни асраш ва уларни ўрганишга эътибор қаратилди, - дейди «Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди раҳбари Ортиқали Ҳусанов. - Мингтепанинг бир минг биринчи тепалиги деб эътироф этилаётган Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф «Ўзбекситон» шеърида «Римни алишмасман бедапоянгга», деб даҳоларча башорат қилган эди. Чинданда Аллоҳ Мингтепа остида қадимий шаҳар борлигини шоирнинг дилига солган кўринади. Ҳақиқатдан ҳам, 2015-2016 йиллари ўзбек-хитой экспедицияси 2 метрдан зиёд ер остидан бўйи 1,7-
Шу ўринда таъкидлаш жоизки, туризм фаолиятини юксалтириш учун, аввало, Мингтепадаги тарихий масканлар, зиёратгоҳлар ва ёдгорликларни сақлаш, ободонлаштириш, бой маданий меросини тиклаш учун нафақат давлатимиз баробарида балки, фуқароларимизнинг ҳам эътиборини тортишимиз даркор. Мана шу мақсадда «Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди ташкил этилди. Ушбу фонд томонидан кўплаб тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда. Яъни, Мингтепа ёдгорлиги ва туманда мавжуд бўлган тарихий зиёратгоҳларнинг аҳамиятини кенг оммага тушунтириш, тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш орқали аҳолида, айниқса, ёшларимизда ғурур, фахр ва дахлдорлик ҳиссини кучайтириш ишлари амалга оширилмоқда. Агар юқоридаги тадбирларни янада кенг миқёсда олиб борилса, бой тарихий меросимизни сақлаб қола оламиз. Шу билан бирга ҳудуднинг иқтисодий самарадорлигига эришилади, инфратузилма яхшиланади, тадбиркорлик, миллий хунармандчилик тараққий этади, минглаб янги иш ўринлари яратилади, аҳоли фаровонлигига эришилади.
- Ҳар йилги қазишма ишлари давомида кўплаб қимматли тарихий ашёлар топилмоқда. Улар Мингтепа тарихининг ҳали очилмаган томонларини ёритишда, даврлаштиришда, тарихий салоҳиятини белгилаб беришда йилдан-йилга янги хулосалар қилинишига сабаб бўлмоқда. Довон давлати ва Мингтепанинг тарихи қанчалар буюк ва биз учун фахрли бўлмасин, кенг жамоатчилик эътиборига ҳавола этиш зарурати юқори эди, - дейди Андижон давлат университети таянч докторанти, «Мингтепа маданий-мерос» жамоат фонди васийлик кенгаши раиси Шаҳлохон Ҳусанова. - Бу улуғ тарих бизга ғурур берибгина қолмай, ҳар қандай инсонда она юртига меҳр туйғусини кучайтиришга қодир. Энг ачинарлиси, бу муқаддас Мингтепа ёдгорлиги қадимиятидан бехабар одамлар унинг ҳудудида деҳқончилик қилишар ва ер остидаги азим шаҳар қолдиқларига тиклаб бўлмас даражада зарар келтиришаётган эди. Олимларнинг изланишлари илмий доираларда ўз таъсирини кўрсатса-да, лекин кенг оммага етарлича етиб бормас эди. Аҳолининг кўпчилиги илмий тилда ёзилган маълумотларни тўлиғича тушуниши қийин эди. Демак оддий тилда тарғибот қилишимиз керак. Аввалги эллик ёшлар чамасидаги бир одам Мингтепа тарихи ҳақидаги паннонинг олдида баланд овозда йиғлаётганинин кўрдим. Ундан ҳол сўрадим. У: « - Биласизми, буюк тарихимиз борлигини, улуғ халқ эканлигимизни билмай яшабман. Бир умр ўксиб яшадим. Қолоқ халқ вакилиман деб ўйларканман. Аламимдан кўп ичаман. Мени ҳамма ароқхўр дейди. Бизга ўргатишмаган. Қандай алам, мен Мингтепада туғилиб, унинг тарихини билмасам. Агар менга айтишганларида эса, билганимда эди, бошқача одам бўлардим. Эҳтимол, мен ҳам улуғ тарихимиздан илҳомланиб, ароқ ичиб, кўринган ерда тупроққа, лойга беланиб ётмай, улуғ инсон бўлармидим. Ҳеч бўлмаганда, зиёли бўлармидим ёки оддий оддий бўлганимда ҳам бошқалар олдида елкамни қисмай, ғурур билан бошимни тик тутиб бахтли яшаган бўлар эдим», - деб ич-ичидан ўкириб-ўкириб йиғлар эди. Менинг ҳам томоғимга нимадир тиқилди, ватанпарвар шоирнинг: «Сени билмасларга раҳмим келади», деган сўзлари ёдимга тушди. Ҳа, тирғибот керак. Тарғибот, тарғибот, тарғибот...
Мингтепа ҳали саҳифалари ер остида қатлам-қатлам бўлиб, ўқилишини кутиб ётган сирли йилномадир. Юртимизнинг ўтмиши буюк эканлигидан сўзловчи бу улуғ китобни неча-неча олимлар ўқишга уриниб кўрдилар ва кўрмоқдалар. Қани эди тезроқ ўқий олсак! Ўтмиши буюк халқнинг келажаги буюк бўлишига ишончимизни янада ортирар эди. Қани эди буни тезроқ тушуна олсак? Ҳеч бўлмаганда «тирикчилик» деган баҳона билан нафс кўйига тушиб, аждодларимиздан қолган буюк меросга зарар келтирмаган бўлармидик. Ҳеч бўлмаганда 2500 йилдан зиёд инсон ва табиат хуружларига бардош бериб келган маҳобатли ёдгорликни ҳимоя қилишга тезроқ фаросатимиз етса! Тарихий ёдгорликларни бус-бутун келажак авлодга етказишдек инсоний вазифамизни бажарган бўлармидик. Қани эди, унинг устини ёпиб, ҳеч бўлмаса, бўлиб-бўлиб музейлар қурсак, шу йўналишда туризмни ривожлантиришнинг уддасидан чиқа олсак, юртимиз тараққиётига ва халқимиз фаровонлигигаҳисса қўшган бўламиз.
«Auz.uz» online гуруҳи.