Хорижда

МЕССИ, РОНАЛДУ ВА НЕЙМАР МИЛЛИОНЕРЛАР УЧЛИГИДА


13.06.2019   211

Дунёнинг энг кўп ҳақ тўланадиган спортчилари маълум бўлди. Эътиборлиси кучли учликни давримизнинг таниқли футболчилари банд қилишган.

Forbes журнали эълон қилган рўйхатга кўра биринчи ўрин «Барселона» ҳужумчиси Лионель Мессига насиб этяпти. Аргентиналик футболчининг 2018 йил июнидан 2019 йилнинг июнига қадар бўлган даромади 127 миллион АҚШ долларига баҳоланмоқда.

«Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду (109 миллион) 2-ўриндан жой олган бўлса, 3-поғонани ПСЖ ҳужумчиси Неймар (105 миллион) банд қилди.

Умумий ҳисобда 100 нафар энг кўп ҳақ тўланадиган спортчилардан 12 тасини футболчилар ташкил этади.