ЖАМИЯТ

МЕРГАНЛАРИМИЗ НАВБАТДАГИ ЖАҲОН КУБОГИГА ЙЎЛ ОЛИШДИ


17.02.2023   537

Ўқ отиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Миср пойтахти мезбонлик қиладиган Жаҳон кубогининг навбатдаги босқичида иштирок этиш учун «қора қитъа»га йўл олди. Бу ҳақда OlympicUz хабар берди.

Ҳамюртларимиз 17-24 февраль кунлари Қоҳира шаҳрида ўтадиган баҳсларда иштирок этишади. Мураббийлар штаби мазкур мусобақа учун 6 нафар спортчини саралаб олди. Юртдошларимиз пневматик милтиқ ва тўппончада 10 метрдан отиш дастурларида қатнашишади. Таркиб эса қуйидагича:

Пневматик милтиқ:

Вадим Скороваров

Жавоҳир Соҳибов

Гулбону Қамбарбекова

Пневматик тўппонча:

Муҳаммад Камалов

Владимир Свечников

Вениамин Никитин